Daryo

Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи миқдори камайди

2021 йил 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 миллиард долларни ташкил этмоқда

2 дақиқа ўқиш50 594 кўришлар0 изоҳ0
Skrinshot: Moliya vazirligi

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2021 йил I чорак учун давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди. Унга кўра, 2021 йил 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Маълум қилинишича, давлат қарзи 2021 йил бошига нисбатан 133,7 миллион долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайган. Хусусан:
  • давлат ташқи қарзи 21 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этган ва йил бошига нисбатан 73,6 миллион долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайган;
  • давлат ички қарзи 2,2 миллиард долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этган ва йил бошига нисбатан 60,1 миллион долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайган.
Скриншот: Молия вазирлиги

Давлат қарзининг 133,7 миллион долларга камайиши, асосан, янги жалб қилинган қарз маблағларининг ўзлаштирилишига қарамай, давлат қарзи бўйича асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланмоқда.

Қайд этилишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбатининг пасайиши юқоридагилар билан бирга 2021 йилнинг I чорагида кузатилган реал иқтисодий ўсиш натижасида ЯИМ ҳажмининг ошиши билан ҳам изоҳланади. Хусусан, 2021 йилнинг январь–март ойларида ЯИМ реал ўсиш суръати 3 фоизни ташкил этган.

Давлат қарзининг таркиби ва тармоқлар кесимидаги тақсимоти

Январь—март ойлари давомида давлат ички қарзи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра йил бошига нисбатан 60,1 миллион долларга камайган ва 2021 йил 1 апрель ҳолатига 2,2 миллиард долларни ташкил қилган. Шундан:
  • давлат қимматли қоғозлари – 4,1 триллион сўм (йил бошига нисбатан 135 миллиард сўмга ошди);
  • давлат кафолатлаган ички қарз – 1,8 миллиард доллар (йил бошига нисбатан 73,1 миллион долларга камайди).
Маълумот учун, давлат қарзи бўйича статистик маълумотлар халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари тақдим этадиган маълумотлар асосида аниқлаштириб борилади.
Скриншот: Молия вазирлиги

Давлат ташқи қарзининг валюта таркиби

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи портфели валюта таркибининг 70,4 фоизи – АҚШ доллари, 11 фоизи — Япония иенаси, 9,5 фоизи – SDR (махсус қарз олиш ҳуқуқлари), 5,0 фоизи – евро, 4,1 фоизи — бошқа валюталардаги ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.

Скриншот: Молия вазирлиги
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 33 миллиард доллардан ошгани ва бу мамлакат ЯИМининг 50 фоизидан ҳам кўплиги тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар