Daryo

Қашқадарёда 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 18 май куни тахминан соат 07:30 да содир бўлган

1 дақиқа ўқиш159 576 кўришлар0 изоҳ0

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 11-синф ўқувчиси уйидаги молхонадан осилган ҳолда топилди. Бу ҳақдаги хабарни вилоят прокуратураси ахборот хизмати тасдиқлади.

Маълум қилинишича, воқеа кеча, 18 май куни тахминан соат 07:30 да содир бўлган.

Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг мактаб ўқувчиси эканини тасдиқлаган Нишон туман халқ таълими бўлими бошлиғи Жаҳонгир Холмуродов марҳуманинг тумандаги 23-мактабда таҳсил олиб келганини маълум қилди.

«Воқеа эрталаб соат 07:00—07:30 атрофида содир бўлган. Кутилмаган ҳолат нафақат бизни, мактаб раҳбариятини ҳам таажжубга солди», — дейди Жаҳонгир Холмуродов.

Мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан жиноят иши очилган ёки очилмагани номаълум. Мавзуга доир: 

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар