Daryo

Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида ёнғин келиб чиқди

Бошқа бир муштарий сиреналари ёқилган ўт ўчириш машинаси Ботаника боғининг Боғишамол кўчаси бўйидаги дарвозасидан кириб кетаётганига гувоҳ бўлган

1 дақиқа ўқиш63 926 кўришлар0 изоҳ0

Давоми: ФВВ Тошкентдаги Ботаника боғида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди

Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида 16 май куни соат 12:00 атрофида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га муштарийлар маълум қилди: ҳодиса жойидан олинган видеолавҳалар Telegram’даги каналларда эълон қилинган.

«Дарё» муштарийларидан бирининг маълум қилишича, Ботаника боғи узра қуюқ бўлмаган қора тутун кўтарилган; бошқа бир муштарий сиреналари ёқилган ўт ўчириш машинаси Ботаника боғининг Боғишамол кўчаси бўйидаги дарвозасидан кириб кетаётганига гувоҳ бўлган.

Ҳодиса юзасидан пойтахт ўт ўчириш хизматидан тезкор изоҳ олиш имкони ҳозирча бўлгани йўқ.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар