Daryo

ФВВ Тошкентдаги Ботаника боғида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди

Ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинган

1 дақиқа ўқиш82 876 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентдаги Ботаника боғи ҳудудида 16 май куни ёнғин келиб чиққан, ҳодиса акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берган ФВВнинг қайд этишича, ёнғин 16 май куни соат 11:55 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Ботаника боғининг орқа томонида юз берган. Очиқ майдонда қуриган хас-хашак ва буталган шох-шаббаларда ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган.

«Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин ўз вақтида ўраб олиниб, боғ ҳудудига ўтишининг олди олинди. Ёнғиндан жабрланганлар йўқ. Боғнинг ўрмон фондига зарар етмаган», — дейилади вазирлик хабарида.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар