Daryo

Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради

Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган

1 дақиқа ўқиш25 860 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда 14—15 май кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон бош вазири матбуот хизмати.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Шу муносабат билан Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация 14 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши 2020 йил 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахтида ўтказилганди.

2021 йил 24 апрель куни Хўжандда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтганди. Томонлар Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилда Тожикистонга уюштириладиган ташрифига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилганди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10−12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши кутилмоқда.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар