Daryo

Оҳангаронда бир-бири билан тўқнашган «КамАЗ» ва Lacetti тўлиқ ёниб кетди

Икки нафар ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган

1 дақиқа ўқиш80 136 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV YHXBB axborot xizmati

10 май куни соат 21:30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Убайда» МФЙ ҳудудидаги чорраҳада юк автомобили ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 21 ёшли О.Т. бошқарувидаги MAN, 23 ёшли Х.Ю. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 22 ёшли М.Т. бошқарувида бўлган «КамАЗ» машиналари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ёнғин юзага келган.

ФВВ матбуот хизматининг ёзишича, ҳодиса жойига Оҳангарон туман ФВБнинг 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари 21:56 да етиб борган. Ёнғин 21:58 да қуршаб олиниб, 22:08 да тўлиқ бартараф этилган. Транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

MAN ва Lacetti ҳайдовчилари турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Аввалроқ Тошкентда Howo юк машинаси ағдарилиб, ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар