Daryo

Ифторликка олча ва творог қўшиб шоколадли пирог тайёрлаб кўринг

Устини қирғичдан чиқарилган шоколад билан безасангиз бўлади

1 дақиқа ўқиш29 878 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Lifehacker

Мазкур ширинлик нафақат сиз, балки оила аъзоларингиз учун ҳам севимлига айланишига шубҳа йўқ.

Фото: Lifehacker
Керакли маҳсулотлар:
  • музлатилган ёки данаги олинган барра олча — 400 г;
  • шоколад — 200 г;
  • сариёғ — 120 г;
  • тухум — 5 дона;
  • шакар — 150 г;
  • ванилин — 1 ош қошиқ;
  • туз — бир чимдим;
  • творог —300 г;
  • ун — 150 г;
  • разрихлитель — 1 чой қошиқ.
Тайёрланиш жараёни:
  • Эритилган шоколадни эритилган сариёғга қўшиб аралаштиринг.
  • Қайноқ сувли идиш буғининг устига қўйиб, аралаштиришда давом этинг.
  • 3 дона тухумга, шакар, ванилин ва туз қўшиб миксерда аралаштиринг.
  • Творогга қолган тухум ва шакар қўшиб аралаштиринг.
  • Шоколадли аралашмани творогга  қўшиб миксерда аралаштиринг.
  • Ун ва разрихлитель қўшинг.
  • Ёғ суртилган патнисга шоколадли аралашманинг учдан бир қисмини солинг.
  • Устидан творогли аралашма, кейин эса меванинг ярмини қўйинг.
  • Шу кетма-кетликни такрорланг.
  • 180 даража қизиган печни 50 дақиқа давомида пишириб олинг.
Ёқимли иштаҳа! Саҳарлик учун рецептлар: Ифторлик учун рецептлар:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар