Daryo

Сомали президенти ўз ваколатларини яна икки йилга узайтиришдан бош тортди

Мухолифат амалдаги президентнинг ваколат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорни танқид қилди ва уни қонунга зид деб атади

2 дақиқа ўқиш21 000 кўришлар0 изоҳ0
Somali prezidenti Muhammad Abdullohiy Muhammad Foto: Getty Images

Сомали президенти Муҳаммад Абдуллоҳий Муҳаммад ўз ваколатларини икки йилга узайтиришни рад этди. Бу ҳақда президентнинг баённомаси матнини эълон қилган Radio Muqdisho’га таяниб «РБК» хабар берди.

Сомали президенти Муҳаммад Абдуллоҳий МуҳаммадФото: Getty Images

«Конституциянинг кафолати сифатида, мен аввал қабул қилинган сиёсий келишувни ва халқ палатаси томонидан белгиланган сўнгги қонунни мувозанатда ушлашим керак. Шанба куни мен Сомали Федератив Республикасининг халқ палатаси олдида мамлакатдаги сайлов жараёнини тиклаш учун чиқиш қиламан», — деди Муҳаммад.

Сайлов бўйича келишув мамлакат президенти, бош вазир, вазирлар, ҳудудлар раҳбарлари ва пойтахт мэри иштирокидаги музокораларнинг натижаларига кўра 2020 йилнинг 17 сентябрида тузилган. Келишув давлат органларида сайлов ва сайловолди кампанияларини ўтказиш учун шарт-шароитларни белгилаб беради.

2021 йилнинг 12 апрель куни Сомали парламенти мамлакатда сайловларни икки йилдан кечиктирмаган ҳолда ўтказилишини кўзда тутувчи қонунни қабул қилди. Ушбу давр мобайнида амалдаги президент Муҳаммаднинг ваколатлари ҳам ўз кучида бўлиши керак. Шу билан бирга, сайловлар дастлаб 2021 йилнинг 1 февралигача бўлиб ўтиши керак эди.

Мухолифат амалдаги президентнинг ваколат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорни танқид қилди ва уни қонунга зид деб атади. Сомали пойтахти Могадишода норозилик намойишлари авж олиб, мухолифатчилар ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар юзага кела бошлади. Натижада исёнчилар шаҳарнинг шимолий кварталларини эгаллашга муваффақ бўлди.

Аввалроқ Сурияда биринчи марта аёл киши президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берилди. Дамашқлик 50 ёшли аёл Фатен Али Нахар президентлик сайловларида қатнашиш ҳақида мустақил равишда қарор қабул қилган. Лекин унинг шахси ҳақида ҳеч қандай батафсил маълумотлар келтирилмаган.

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин эса ўзига яна давлат раҳбарлиги лавозимини эгаллаш учун сайловларда иштирок этиш имконини бериш назарда тутилган қонунни имзолади. Энди Россия президенти лавозимини конституциядаги ўзгаришлар кучга киргунига қадар эгаллаб турган шахсларнинг икки муддатга президентликка сайланиш тақиқи олиб ташланди.

Эквадорда эса «КREO ҳаракати» ўнглар партияси вакили, собиқ банкир Гильермо Лассо президентлик сайловларида ғолиб чиққани ҳақида хабар берилди. Сайлов бюллетенларининг 98,05 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин Лассо президентлик сайловининг иккинчи турида 52,48 фоиз овоз тўплади.

Мавзуга доир: Чад давлатининг 30 йиллик президенти исёнчилар билан жангда ҳалок бўлди. Шундан кейин ҳарбийлар мамлакат чегараларини ёпиб қўйди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар