Daryo

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Туркманистонга боради

Ташриф дастурида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган

1 дақиқа ўқиш41 018 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

29 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастурида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

«Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини яна-да мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорлик ва минтақавий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган», — дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Аввалроқ Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллагани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Туркманистон пойтахтида Тошкент номли истироҳат боғи қурилади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар