Daryo

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда

Ҳар икки давлат раҳбарлари ўзбек-тожик муносабатларининг барча соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда

1 дақиқа ўқиш75 496 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Tojikiston prezidenti matbuot xizmati

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10−12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлади, деб хабар берди Asia Plus Тожикистон ҳукуматидаги манбасига таяниб.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарлари ўзбек-тожик муносабатларининг барча соҳалардаги истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Илгари эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам таҳлил қилинади.

Ташриф якунларига кўра, икки мамлакат ўртасида транспорт, энергетика, савдо, молия, қишлоқ хўжалиги, маданият ва илм-фан соҳаларида янги шартномалар тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Душанбега ташриф доирасида икки давлат санъат усталарининг қўшма концерти — «Шоми дўсти» (Дўстлик оқшоми) ҳам бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга 2018 йил март ойида, сўнг 2018 йилнинг сентябрь ойи охирида борганди. Кейинчалик, 2019 йил 14 июнида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга борган.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Жанубий Кореяга ташрифига тайёргарлик кўрилаётгани маълум қилинди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар