Daryo

Рамазон ойида туғилган фарзандларга қандай исм қўйиш лозим?

Бу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоев жавоб берди

1 дақиқа ўқиш175 393 кўришлар0 изоҳ2

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоев Рамазон ойида туғилган фарзандларга қандай исм қўйиш лозимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ғуломиддин Холбоевнинг таъкидлашича, шариатда Рамазонда туғилган болага рўзага мослаб исм қўйиш шартлиги ҳақида кўрсатма йўқ. «Бола Рамазон ойида туғилса, Рамазон, Рўзи ва Ҳайит исмини қўйиш керак» деган ва яна шунга ўхшаш гаплари асоссиз ва ислом динига алоқаси йўқ.

«Мусулмончилик анъаналарига кўра, Аллоҳ таолога бандалик маъносини ифодаловчи, пайғамбарлар, саҳобалар, алломалар, солиҳ кишилар ва тақволи оналаримизнинг исмларини қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Унутмайлик, Рамазон — Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун айнан шу ойда Қуръони каримни кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари, тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади», — деган Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими мудири.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель этиб белгиланди. Рамазон ойида Ўзбекистондаги 1400 га яқин масжидда Қуръони карим хатм қилинади ва таровиҳ намозлари ўқилади.

Тошкент шаҳрида таровиҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида (13 апрелдан 12 майга қадар) — соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Рамазон оқшомида пойтахтдаги қатор автобуслар йўналиши ҳам ўзгаради. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар