Daryo

Ургутда Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид очилди (фото)

Жоме масжид икки қаватдан иборат бўлиб, 8000 нафарга яқин намозхонни ўз бағрига сиғдира олади

2 дақиқа ўқиш113 768 кўришлар0 изоҳ0
Foto: O‘zbekiston musulmonlari idorasi

2020 йилнинг августида Ургут туманида Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид қуриб, битказилди. 13 март куни мазкур жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов, муфтий Усмонхон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов иштирок этди. Меҳмонларга Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, Диний идора иш бошқарувчиси Рустам ҳожи Жамилов ҳамроҳлик қилган.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тадбир аввалида қурбонлик сўйилган ва Қуръони карим оятлари тиловат қилинган.

«Янги масжид қибласи мутахассислар қуёшнинг ёзги энг сўнгги ва қишдаги энг сўнгги ботиш нуқталари ҳисобга олиниб, ушбу икки нуқта оралиғи уч қисмга бўлиб, чап томондаги бўлак белгиланди. Шунингдек, кечаси ‘Олтин қозиқ’ юлдузига қараб мўлжал олинди», — дейилади хабарда.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Маълумот учун, масжид майдони бир гектардан ошиқ, хонақосининг ҳажми 45х55 метр, яъни 2500 квадрат метрни ташкил қилади. Жоме икки қаватдан иборат бўлиб, 8000 нафарга яқин намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Хонақоҳ ўртасида 34 метрли баланд гумбаз қад ростлаган. Унинг айланаси 18 метрни ташкил этади.

Масжиднинг тўрт томонида иккитаси 40 метрли ва яна иккитаси 43 метрли бўлган тўрт минора қурилган. Замонавий таҳоратхонадан бир вақтнинг ўзида 100 киши фойдаланиши мумкин. Масжид ходимлари учун 2 қаватли маъмурий бино барпо этилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Олмазор туманида 3 март куни янгидан қуриб битказилган «Сирож солиҳ» жоме масжидининг очилиш маросими бўлганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар