Daryo

Самарқанд дарвоза кўчасидаги ёнғин оқибатида бир-бирига туташ бешта уй зарар кўрди

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда

1 дақиқа ўқиш66 122 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Дучор берк кўчасида ёнғин юз бериб, 14 А-уй ҳудудидаги бир-бирига туташган 5 та уй зарар кўрди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 8 февраль куни соат 13:09 да юз берган. Воқеа жойига шаҳар ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:16 да етиб борган, ёнғин соат 13:30 да қуршаб олиниб, соат 14:18 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 5 та уйнинг ички ва том қисмлари, жами 130 квадрат метр майдони зарарланган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уйнинг 360 квадрат метри ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Намангандаги хонадонда рўй берган ёнғин бир соатдан сўнг бартараф этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Бўстонлиқда ёнма-ён жойлашган 7 та уй ёниб кетди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар