Daryo

Шавкат Мирзиёев журналистларга: «Қўрқманглар, ортингизда Президент турибди»

Президент Риштон халқаро кулолчилик марказини кўздан кечириш вақтида ОАВ вакиллари билан 15 дақиқа мулоқот қилди

1 дақиқа ўқиш88 016 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон халқаро кулолчилик марказини кўздан кечириш вақтида ОАВ вакиллари билан 15 дақиқа мулоқот қилди. Бу ҳақда учрашувда қатнашган «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Риштон халқаро кулолчилик марказига таширифи давомида давлат раҳбари ОАВ вакиллари билан 15 дақиқали мулоқот қилиб, уларга ўз фаолиятида ҳеч нарсадан қўрқмасликка ва доими адолат тарафида бўлишга чақирган.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолат тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимнинг ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман, — деган Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев журналистларни изланишдан тўхтамасликка, ютуқ ва камчиликларни ҳам халққа адолат нуқтаи назаридан етказишга чақирган.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: Журналистлар кўпчиликка ёқмайди, лекин менга ёқади. Уларга раҳмат!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар