Daryo

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

Сафар давомида чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган

1 дақиқа ўқиш52 096 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари бундан олдин Фарғона вилоятига 2020 йили июнда борган эди. Ўшанда Шавкат Мирзиёев Фарғонанинг Қўштепа туманига ташрифи давомида «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалиги даласида ғалла ривожини кўздан кечирди, Grapes and Gardens Investment компанияси томонидан ташкил этилган боғдаги дарахт қаторлари орасига саримсоқпиёз экиш бўйича кўрсатма берди. Бундан ташқари, Президент Тошлоқ тумани ҳокими ва бош солиқчисини ишдан олганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар