Daryo

Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси ўз отасини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Ота шифохонага етказилган, бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, эркак вафот этган

1 дақиқа ўқиш115 822 кўришлар0 изоҳ0

Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси муқаддам судланган 47 ёшли отасини пичоқлаб қўйди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 22 январь куни соат 01:00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тегишли манзил бўйича етиб бориб, 47 ёшли муқаддам судланган А.И.ни пичоқланган ҳолда топган. А.И. тиббиёт муассасасига етказилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, эркак вафот этган.

Аниқланишича, ҳодисага А.И. ва унинг 17 ёшли ўғли, ўрта мактаб ўқувчиси ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб бўлган.

Аввалроқ Қашқадарёда маст эркак хотини ва қайнсинглисини пичоқлагани, шунингдек, бухоролик аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар