Daryo

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов генерал-лейтенант бўлди

Вазир 2018 йил февралида генерал майор ҳарбий унвонини олганди

1 дақиқа ўқиш82 276 кўришлар0 изоҳ0

Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант ҳарбий унвони берилди. «Kun.uz»нинг маълум қилишича, вазирлик матбуот хизматига бу маълумотни тасдиқлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

13 январь куни президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. 14 январь куни мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Хабарда айтилишича, мудофаа вазири Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги Халқлар дўстлиги саройида ўтказилган байрам дастурида ҳам генерал-лейтенант ҳарбий унвонли формада меҳмонларга Президент табригини ўқиб эшиттирган.

Маълумот учун, Баҳодир Қурбонов 2015—2018 йилларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган, 2018 йил февралида унга генерал майор ҳарбий унвони берилиб, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган. 2019 йил февралида эса у Ўзбекистон мудофаа вазири сифатида иш бошлаганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар