Daryo

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ўринбосари ишдан олинди

Саидкамол Хўжаев бошқа ишга ўтган, Ботиржон Сулаймонов Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолган

1 дақиқа ўқиш60 504 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизматига таяниб «Gazeta.uz».

Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича ўринбосари Саидкамол Хўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган.

Саидкамол ХўжаевФото: «Дарё»

Маълум қилинишича, Саидкамол Хўжаев 2018 йилнинг июлида қишлоқ хўжалиги вазирининг молия ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йилнинг сентябрь ойида эса вазирнинг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Олдинроқ у «Агробанк» раҳбари лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги вазирининг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимидан озод қилинган. У 2020 йилнинг сентябрь ойида вазир ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Ботиржон СулаймоновФото: Тошкент давлат аграр университети матбуот хизмати

Маълумотга кўра, Ботиржон Сулаймонов Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчига «ялинган» ЙПХ ходими, Тошкентда маст ҳолда жамоат тартибини бузган ички ишлар органи ходими ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг қатор ҳудудий бошқарма раҳбарлари фаолиятидаги камчиликлар туфайли лавозимдан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар