Daryo

ЮНИСЕФ йилнинг энг яхши суратларини эълон қилди (фото)

Ангелос Торциниснинг мигрантлар ҳаётини ўзида акс эттирган сурат асосий мукофотга лойиқ деб топилган

2 дақиқа ўқиш46 530 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Interfax.ru

ЮНИСЕФ болалар ташкилоти томонидан «Йил сурати» танлови ташкил қилинди. Унга кўра грециялик фотосуратчи Ангелос Тортинеснинг, Лесбос оролидаги ёнғин қуршовида қолган «Мория» лагеридан қочаётган қочоқ болалар сурати муҳрланган кадр биринчи ўринга лойиқ деб топилган. Танловда қатнашиб юқори ўринларга лойиқ деб топилган суратлар кетма-кетлиги билан бўлишамиз.

Фото: «Интерфакс»

1-ўрин. Ангелос Торцинис. Греция. Мигрантлар ҳаётини ўзида акс эттирган сурат асосий мукофотга лойиқ деб топилган.

Фото: «Интерфакс»

2-ўрин. Supraтим Бхаттачаржи. Ҳиндистон. Ҳиндистондаги болалар меҳнати мавзусига эътибор жалб қиладиган сурат.

Фото: «Интерфакс»

3-ўрин. Евгений Макаров. Россия / Германия. Рио-де-Жанейродаги фавелаларда яшайдиган балериналар. Бразилиянинг хароб ҳудудларида зўравонликка учраш, наркотик ва эрта ҳомиладорлик билан боғлиқ воқеалар бола ва ўсмирлар ҳаётида учрайдиган одатий ҳоллардан бири бўлиб қолган. Раққослар гуруҳи шундай ҳудудлардан бирида 250 нафар қиз ва ёш аёлларга кундалик муаммоларга ечим топишнинг имкони борлигини кўрсатиш учун балет мактаби очган.

Фото: «Интерфакс»

4-ўрин. Даниэле Вита. Италия. Катания (Сицилия)нинг муаммоли ҳудудларидаги болалар ҳаёти акс этган сурат. Бу ерда аксари ёшлар ўғрилик ва наркотиклар савдоси ҳисобига кун кўради. Шу тарзда отаси қамоқдан чиққунига қадар, онасига молиявий ёрдам беради.

Фото: «Интерфакс»

5-ўрин. Елена Чернишева. Россия / Франция. Фотосуратчи Узоқ Шимолда яшайдиган болалар ҳаётини кузатишга ва уни кадрга муҳрлашга муваффақ бўлган.

Фото: «Интерфакс»

6-ўрин. Анас Алхарбутли. Сурия. Суриянининг Алеппо шаҳри яқинидаги фуқаро, имконияти чекланган қиз ва болалар учун каратэ мактаби очган. У ерда болалар тенгқурлари билан бирга машғулот қилади.

Фото: «Интерфакс»

7-ўрин. Никола Филиппо Россо, Италия. 4 мингдан ортиқ венесуэлаликлар мамлакатдаги иқтисодий ва гуманитар инқироз сабаб Колумбияга қочиб кетган. Италиялик фотосуратчи қочоқларнинг кўмир ташиладиган юк машинада кетаётганини кадрга муҳрлаган.

Фото: «Интерфакс»

8-ўрин. Хамид Малекпур, Эрон. 9 ёшида ҳаётдан кўз юмган  Сажад Дарвишалининг оиласи бошқа болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг соғлом органларини хайрия қилишга қарор қилди. Сажаднинг юраги хавфли юрак қон-томир касаллигига учраган теҳронлик бошқа бир болага муваффақиятли кўчириб ўтказилган. Маълумотларга қараганда, Эронда 25 мингга яқин одам донорлик органлари учун навбатда туради.

Фото: «Интерфакс»

9-ўрин. Сумон Юсуф, Бангладеш. Бангладешлик фотосуратчи ўз мамлакатидаги кўчада қолган болалар аҳволини дунёга кўрсатмоқда.

Фото: «Интерфакс»
10-ўрин. Эрфан Кушари, Эрон. Пандемия ҳаммага, айниқса ночор мамлакатлардаги болалар ҳаётига салбий таъсир қилди. Шунга қарамай, Эрфан Кушари Теҳрондаги болалар табассумини кадрга муҳрлашга муваффақ бўлган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.