Daryo

Косон ҳокими ўринбосари мурожаатчи билан ётган ҳолда мулоқот қилди. У ушбу ҳаракатини соғлиғининг ёмонлиги билан изоҳлади

«Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев билан суҳбатлашди

1 дақиқа ўқиш86 054 кўришлар0 изоҳ0

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими ўринбосари Убайдулла Очиловнинг фуқаро мурожаатини ётган ҳолда эшитаётгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ўринбосар бу ишини ўша пайтда соғлиғида муаммо борлиги билан изоҳлаган.

Видеотасвирлардан англашилишича, фуқаро хонадонида бўлган ўринбосар унга уй-жой олиши учун кўмаклашишини ваъда қилган. Бироқ ваъда ўз вақтида бажарилмагач, фуқаро мулоқот давомида бунга изоҳ сўраган. Ўринбосар Убайдулла Очилов эса айни пайтда уй-жойлар билан шуғулланмаётганини, ундан бу ваколат олинганини билдирган.

Фуқаронинг «2020 йил уй берамиз деб ваъда қилгандингиз-ку», деган саволига «2020 йил келсин-чи, ҳали хат келгани йўқ, келсин, тартиби келсин», деб жавоб берилганидан маълум бўладики, воқеа 2020 йилга қадар содир бўлган.

Мурожаатчи фуқаро у билан ётиб мулоқот қилаётган ҳоким ўринбосарига унга уй берилиши ваъда қилинган гапларни тасвирга туширганини айтади. Ҳоким ўринбосари эса видеоларни йўқотмасликни, имкони бўлса икки-учта нусха қилиб қўйишни маслаҳат беради. Бундан ажабланган мурожаатчи масъулга «Ҳамма мурожаатчилар билан шундай ётиб гаплашасизми?», дея савол беради. Ҳоким ўринбосари эса ҳали тушлик ҳам қилмаганини айтади.

«Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев билан суҳбатлашди.

«Воқеа 2019 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган экан, ўша пайтда ўринбосарнинг соғлиғида муаммо борлиги сабаб ётиб гаплашишга мажбур бўлган. Буни фуқарога ҳам тушунтирган экан», — деди Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев.

Мурожаатчилар билан ётган ҳолда мулоқот қилган ҳоким ўринбосарига қандай чора қўлланилгани ҳозирча номаълум.

Мавзуга доир: «У ё савиясиз, ёки саволлардан қўрқади». Зоир Мирзаев Қарши туманида аҳолига ҳокимсиз мурожаатнома йўлланганини танқид қилди

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар