Daryo

Сергелида «мойка» ишчиси ўзига топширилган Nexia’ни йўлга ҳайдаб чиқиб, ЙТҲга учради

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни нотаниш кишиларга автомобиль калитини топширмасликка чақирди

1 дақиқа ўқиш45 021 кўришлар0 изоҳ0

Тошкент шаҳар Сергели туманида 6 декабрь куни автомобиль ювиш шохобчаси ишчиси ювиш учун ўзига топширилган Nexia-3 автомобилини йўлга ҳайдаб чиқиб, Lacetti билан тўқнашув содир этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Маълум бўлишича, 6 декабрь куни тахминан соат 22:40 да Давлатобод кўчасида 22 ёшли автомобиль ювиш шохобчаси ходими Абдулла Е. унга топширилган Nexia-3 автомобили калитидан фойдаланиб, автомобилда йўл қисмига чиққан. Натижада Nexia-3 Отабек Ж. бошқарувидаги Lacetti автомобилига тўқнашган. ЙТҲ сабабли ҳеч ким жабрланмаган. Тўқнашувга сабаб бўлган ҳолат ўрганилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни нотаниш кишиларга автомобиль калитини топширмасликка чақирди.

Аввалроқ Фарғонада «мойка»дан ўзганинг Nexia машинасини миниб қочган шахс ушланганди, Андижонда эса «мойка» ишчиси раҳбарга тегишли Spark’ни олиб қочиб, юк машинасини бориб урганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар