Daryo

Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги масжидда ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиши кузатилмаган

1 дақиқа ўқиш69 524 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Buxoro viloyat favqulotda vaziyatlar boshqarmasi

Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги Алишер Навоий номли масжид биносида пайвандлаш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабаб ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Таъкидланишича, Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчи диспетчерлик хизматига келиб тушган хабарга кўра, масжидда ёнғин кеча, 31 октябрь куни соат 16:40 да содир бўлган.

Қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб боргунга қадар ёрдамчи бинонинг 35 метр/квадрат том қисми ёнган. Ёнғин бинодаги пайвандлаш ишларида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлган.

Қайд этилишича, ёнғин содир бўлаётган ҳудуд қутқарувчилар томонидан соат 16:46 да ўраб олинган ҳамда соат 17:00 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш ва тан жароҳати олиши кузатилмаган. Мавзуга доир: 

Qashqadaryodanman. 2012-yil O‘zMUning jurnalistika fakultetini tamomlaganman. “Daryo”da 2018-yildan beri ishlayman. Yoqtirgan kino va filmlarim ko‘p, ammo ular orasida “Jigar” bo‘lakcha. Kitoblardan esa Abdulla Qodiriyning “O‘tkan kunlar asari yoqadi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар