Daryo

Самарқанддаги консерва заводида ёнғин юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш41 520 кўришлар0 изоҳ0
Foto: FVV matbuot xizmati

Самарқанд шаҳридаги Спитамен шоҳкўчасида жойлашган консерва заводининг омборида 24 октябрь куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ёнғин ҳақида хабар соат 20:20 да келиб тушган. ФВВ ҳудудий бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув гуруҳлари ҳодиса жойига етиб бориб, ёғоч материаллари ва бошқа буюмлар бўлган омборхонани ўчириш учун тахминан 50 дақиқа вақт сарфлаган.

Ёнғиннинг умумий майдони 650 квадрат метрни ташкил этган, унинг юзага келиши сабаби аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар