Daryo

Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 41 миллиондан ошди

Бир кеча-кундузда дунёда касалликни юқтириб олиш бўйича 388 мингта янги ҳолат қайд этилган

1 дақиқа ўқиш36 916 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Aa.com.tr”

COVID-19 коронавируси билан сайёранинг 41 миллиондан ортиқ аҳолиси касалланди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.

Фото: «Aa.com.tr»

Бир кеча-кундузда дунёда касалликни юқтириб олиш бўйича 388 мингта янги ҳолат қайд этилган. 21 октябрь куни бу борада рекорд кўрсаткич қайд этилган эди — бир суткада 440 минг киши коронавирусга чалинган эди.

Касалланганлар сони бўйича етакчилар АҚШ (8,3 миллиондан ортиқ бемор), Ҳиндистон (7,6 миллион), Бразилия (5,2 миллион) ва Россия (1,4 миллион) бўлиб қолмоқда. Коронавирус жами 189 та мамлакатда қайд этилган.

Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (221 мингдан ортиқ), Бразилия (154 минг), Ҳиндистон (115 минг) ва Мексика (86 минг)да кузатилган. Дунё бўйича жами 1,1 миллион киши COVID-19 туфайли вафот этган.

Аввалроқ Россия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши туфайли қатъий чекловларни жорий қилишни режалаштирмаётгани маълум қилинди.

Европада октябрь ойида иккита мамлакат — Чехия ва Ирландия умуммиллий локдаун эълон қилди.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллион, 11 сентябрда 28 миллион, 14 сентябрда 29 миллион, 18 сентябрда 30 миллион, 21 сентябрь куни 31 миллион, 5 октябрь куни 35 миллион, 11 октябрь куни 37 миллион, 14 октябрь куни 38 миллион, 19 октябрь куни 40 миллион кишидан ошганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар