Daryo

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Мамлакат ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди

1 дақиқа ўқиш46 598 кўришлар0 изоҳ0

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонга Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим 12 октябрдан бошлаб чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилса-да, бу меъёрдан 2-3 даражага паст, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё»

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Ҳарорат кўтарилиб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади. Қайд этилишича, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда октябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар