Daryo

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалган беморларга унинг бошқа турларидан ҳимояланиш тавсия этилди

Куз ва қиш ойларида коронавирус мутацияга учраб ўта хавфли кўринишда ўтиши мумкин

2 дақиқа ўқиш79 504 кўришлар0 изоҳ0

Коронавирусдан тузалиб чиққан беморлар унинг бошқа штамм ёки турларини юқтириш эҳтимоли бўлади. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева томонидан маълум қилинган.

«Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, бу аниқ. Лекин бугунги кунда коронавирус касаллиги кундан кунга мутацияга учраши кузатилмоқда. Дунё олимлари, бизнинг олимларимиз, шифокорлар назорати остида касаллик турли хил кўринишда кечмоқда. Коронавирус мутацияга учраб штаммининг ўзгариши организмда касалликнинг кечириб ўтказилган турига нисбатан ҳосил бўлган иммунитет кейинги штаммга нисбатан камроқ бўлиши ёки ҳимояланмаган бўлиши мумкин», — дейди мутахассис.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда антитана таҳлили ўтказилиб, аҳолининг қанча қисмида коронавирусга иммунитет борлиги аниқланади

Ҳар бир касалланиб ўтган одамлардан доимий равишда ниқоб тақилиши ва ижтимоий масофани сақлаш талаб этилиши таъкидланди. Бу нафақат коронавируснинг бир штамми ёки кейинги турига, балки бошқа инфекцияларни юқтиришнинг олди олинишида ёрдам беради.

Шунингдек, штаб аъзоси дунё олимлари тахминларга асосланиб куз ва қиш ойларида коронавирус мутацияга учраб ўта хавфли кўринишда ўтиши мумкинлигини белгилаб, огоҳлантириб келаётганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков коронавирус асоратлари ҳақида маълумот берган. Унга кўра, инфекциянинг оғир шакли билан касалланган беморларда тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби ўзгаришлар натижасида баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг 20-30 фоизга камайиши, алвеолалар деворларида бириктирувчи тўқиманинг юзага келиши туфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкинлиги, бу эса ҳансираш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келишини айтган. Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб тизимида ҳам патологик ўзгаришлар юзага келиши мумкин. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар