Daryo

Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида сезилди

5 август куни Тошкент вақти билан 13:18 да Тошкент шаҳридан 181 километр жануби-шарқда, Тожикистон ҳудудида жойлашган нуқтада зилзила юз берган

1 дақиқа ўқиш95 866 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Vesti.Nauka”

Тожикистон ҳудудида юз берган зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилишларича, 5 август куни Тошкент вақти билан 13:18 да Тошкент шаҳридан 181 километр жануби-шарқда, Тожикистон ҳудудида жойлашган нуқтада зилзила юз берган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила эпитцентрида магнитуда 3 га тенг, ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Ер ости силкинишлари кучи Наманган, Фарғона шаҳарларида 4 баллни, Тошкент, Андижон, Гулистон, Жиззах шаҳарларида 3 баллни, Самарқанд, Термиз, Қарши ва Навоий шаҳарларида 2 баллни ташкил этган.

https://twitter.com/Karshiev_A/status/1290925631497285633

https://twitter.com/FiruzAllayev/status/1290925837869613056

https://twitter.com/Farhod_JON/status/1290926154396897280

https://twitter.com/fraximov26/status/1290926278489640960

https://twitter.com/Hazilchi/status/1290925678934798337

https://twitter.com/BobomurodUmar/status/1290925610949398528

https://twitter.com/dildoraholbaeva/status/1290926200555175936

Аввалроқ 4 июль, 9 июль, 16 июль кунлари Тожикистонда, 14 июль куни Афғонистонда, 21 июль куни Қирғизистонда, 4 август куни Қозоғистонда юз берган зилзилаларнинг кучи ҳам Ўзбекистон шаҳарларида сезилган эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобил илова яратилади

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар