Daryo

Сўхлик битирувчиларга ОТМларга киришда 500 та давлат гранти квотаси ажратилди

Ўзбекистонда қийин ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган, ногиронлиги бор аъзоси бўлган оилалар қизларига 800 та алоҳида квота ажратилади

1 дақиқа ўқиш58 206 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда қийин ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган, ногиронлиги бор аъзоси бўлган оилалар қизларига 800 та алоҳида квота ажратилади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда рўйхат шакллантирилади ҳамда тегишли низом тайёрланмоқда.

Шунингдек, Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500 та давлат гранти квотаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача онлайн тарзда қабул қилинади. Абитуриентлар учун тест синовлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади. Битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади.

Мавзуга доир: Ўзбекистондаги мактаб битирувчиларига аттестация қандай тартибда берилиши маълум қилинди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар