Daryo

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1214 нафарга етди

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли ошди

1 дақиқа ўқиш217 084 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 15 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 49 кишига ошиб, 1214 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. Аввалроқ 14 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1165 тага етгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат 15 март куни тасдиқланган бўлса, ўтган вақт давомида коронавирус юқтириб олгани аниқланган тўрт бемор вафот этди, 99 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган.

Қайд этиш жоиз, сўнгги кунларда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг қайд этилиши сезиларли ошди. Хусусан, 8 апрель куни 26 кишида, 9 апрель куни 36 кишида, 10 апрель куни 87 кишида, 11 апрель куни 98 кишида, 12 апрель куни ҳам 98 кишида, 13 апрель куни 133 кишида, 14 апрель куни эса 167 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар