Daryo

Тошкентда тирбандликлар йўқолди

«Яндекс» харитаси шаҳардаги тирбандликни 0 балл кўрсатмоқда

1 дақиқа ўқиш95 862 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда 30 март куни соат 06:00 дан шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов қўйилгани ҳақида хабар берилганди. «Яндекс» харитаси Тошкентнинг бирор-бир кўчасида тирбандликлар кузатилмаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги FarLives канали маълум қилди.

«Яндекс» харитасида шаҳардаги тирбандликни кўриш мумкин. Кеча куннинг иккинчи ярмида 2 баллни кўрсатган тирбандлик тунда 0 баллга тушди. Ҳатто эрталаб ҳамма кўчага чиқадиган пайтда ҳам бугун 0 балл. Бу — яхши», — дейилади хабарда.

Скриншот: «Яндекс»
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари ҳаракати чекланиши ҳамда рухсатнома стикери бўлмаган автомашина ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланиши ҳақида маълумот берди. Махсус стикерсиз автомобиль бошқарган ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси асосида жарима қўлланилади. Бу каби ҳуқуқбузарликлар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Мавзуга доир: 
Скриншот: «Яндекс»
Скриншот: «Яндекс»
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар