Daryo

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда

Янги касалланган беморларнинг аҳволи эса ўрта оғир, барқарор

1 дақиқа ўқиш343 808 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк беморлар соғаймоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов маълум қилди.

«Ушбу касалликка чалинган илк беморлар соғайиб бормоқда, улар ўзларини яхши ҳис этмоқда. Даволаш муассасаларимизда ташкил қилинган дори-дармонлар захираси, тиббий асбоб-анжомлар, ўз вақтида ташхис қўйиш ва самарали даволаш учун барча шароит мавжуд», — деган у.

Шунингдек, бугун коронавирус касалига чалингани аниқланган беморларнинг аҳволи ўрта оғир, барқарор эканлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етганини маълум қилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар