Daryo

Ўрта Чирчиқ туманидан ўтувчи йўлда Damas ёниб кетди

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ

1 дақиқа ўқиш47 484 кўришлар0 изоҳ0
Foto: IIV YHXBB axborot xizmati

19 март куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 22-километрида Damas автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Соат 17:30 ларда ҳайдовчи Б.А. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

«Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси салони ва техник қисмлари ёниб кетган. Ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир: Нукусда трактор ва Nexia тўқнашуви оқибатида автомобиль ёниб кетди, 2 киши ҳалок бўлди

Аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг олдидаги автотураргоҳда қолдирилган BMW X5 ва Mercedes GLC автомобиллари ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ ушбу автомобиллар қасддан ёқиб юборилгани маълум бўлган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар