Daryo

Фарғонада ЙТҲ содир этган маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини синдирди

Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙХХБ катта инспектори воқеа жойига бориб суриштирув ўтказаётган вақтида ҳайдовчи маст ҳолатда ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмаган

1 дақиқа ўқиш88 977 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида маст ҳайдовчи томонидан ЙТҲ содир этилиб, ушбу вазиятни ўрганишга келган ЙПХ ходимининг боди-камераси синдириб ташланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё»

Хабарга кўра, 16 март, душанба куни, соат 00:50 ларда ҳайдовчи Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган А.И. бошқарувида бўлган «УАЗ» русумли автомашинасида А 373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 389-километрида бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб, йўл четига ағдарилиб кетган.

Вилоят ИИБ ЙХХБ катта инспектори А.Бўстонов воқеа жойига бориб, ҳайдовчи А.И.дан ҳолат бўйича суриштирув ўтказаётган вақтида ҳайдовчи маст ҳолатда ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан ЙПХ инспекторининг бодикамерасини юлиб олиб, ерга уриб, яроқсиз ҳолатга келтирган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мавзуга доир:  Аввал Самарқандда ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилган фуқаро 7 суткага қамалгани, Фарғонада ЙПХ инспекторининг талабига бўйсунмаган 19 нафар Damas ҳайдовчиси ҳам қамоққа олингани хабар қилинган. Шунингдек, 4 март куни Фарғонада ЙПХ инспекторини ноҳақ айблаб, видеога олган фуқаро ҳам  10 суткага қамалган. Февраль ойида Бухорода ЙПХ ходимига қўл кўтарган фуқаронинг қамоққа олингани  маълум бўлган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар