Daryo

Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания ташкил этилади

Янги авиарейслар очиш ва қатновлар даврийлигини ошириш асосида мавжуд авиақатновлар сони қўшимча 2800 тага кўпайтиради

1 дақиқа ўқиш72 316 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”

Ўзбекистонда 5 та янги авиакомпания ташкил этилади. Бу ҳақда 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, янги авиарейслар учиш ва қатновлар даврийлигини ошириш асосида мавжуд авиақатновлар сони қўшимча 2800 тага кўпайтирилади. Шунингдек, IATA (Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси) Summer-2021 ёзги мавсум бошлангунича, «Очиқ осмон» режими татбиқ этилган мамлакатнинг халқаро аэропортларининг ҳар бирида янги 10 та халқаро авиарейсни йўлга қўйиш вазифаси топширилган.

Чора-тадбирлар дастурида фуқароларига визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар сонини янада кўпайтириш, туризм соҳасида нуфузли халқаро рейтингларда, хусусан, Бутунжаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel & Tourism Council) рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш ҳам кўзда тутилган. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар