Daryo

Андижон вилояти ҳам пахта режасини бажарди

Вилоят пахтакорлари давлатга 240 минг 800 тоннадан ортиқ пахта топширган

1 дақиқа ўқиш57 614 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Andijon viloyati hokimligi matbuot xizmati

Фарғона вилояти Ўзбекистонда биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарган эди. Андижон вилояти республикада иккинчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Халқ сўзи Online»нинг хабар беришича, вилоят пахтакорлари 16 октябрь ҳолатига кўра, давлатга 240 минг 800 тоннадан ортиқ пахта топширган.

«Вилоятнинг улкан пахта хирмонини бунёд этишда Пахтаобод, Булоқбоши, Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Олтинкўл, Избоскан, Улуғнор ва Марҳамат туманлари меҳнаткашларининг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқ керак. — дейди вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят пахтакорларига йўллаган табрик матнида. — Ушбу туманлар бугунги кунга қадар белгиланган шартномавий режасини шараф билан адо этишда бошқа туманларга ибрат намунасини кўрсатдилар».

Мавзуга доир: Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани миришкорларига автомобиллар совға қилинди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар