Daryo

Ботир Зокиров расман Қурилиш вазири бўлди

Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан Қурилиш вазири лавозими вакант бўлиб турган эди

1 дақиқа ўқиш84 849 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Prezident matbuot xizmati

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 31 августдаги фармонига мувофиқ, Ботир Зокиров Қурилиш вазири лавозимига тасдиқланди. Шу муносабат билан 2018 йил апрелидан буён қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланганлиги муносабати билан Қурилиш вазири лавозими вакант бўлиб турган эди.

Ботир Зокиров 1963 йилнинг 28 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) қурувчи-муҳандис мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1980 йилда Тошкент инструментал заводида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1985—1990 йилларда «Тошсантехмонтаж» трестида ишлаган. 1990 йилда эса «12-трест» қурилиш ширкатида иш бошлаб, бу ерда чилангарликдан бошқарув кенгаши раиси лавозимигача кўтарилган. 2011 йилда Президент фармони билан бош вазири ўринбосари — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси этиб тайинланган.

Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 14 декабрдаги фармонига мувофиқ, Ботир Зокиров Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланганди.

Эслатиб ўтамиз, 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар янги таркиб топган амалиётга кўра, ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиққан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қурилиш вазири лавозими учун тақдим этилган Ботир Зокиров номзоди депутатлар томонидан маъқулланганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар