Daryo

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида вилоятда қатор саноат лойиҳалари ишга туширилди, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди

1 дақиқа ўқиш47 374 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Президенти жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди, деб хабар берди ЎзА.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10—11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишган ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди. Ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида вилоятда қатор саноат лойиҳалари ишга туширилди, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди. Кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Сурхондарёга боришини маълум қилганди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар