Daryo

Элёр Ғаниев янги лавозимга тайинланди

Аввалроқ, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимида ишлаб келаётган Элёр Ғаниев ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди

1 дақиқа ўқиш141 008 кўришлар0 изоҳ0
Elyor G‘aniyev. Foto: XPK

Элёр Ғаниев Ўзбекистон Президенти девонхонаси сектор мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га ишончли манба маълум қилди.

Элёр Ғаниев.Фото: ХПК

Аввалроқ, 2012 йил январидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимида ишлаб келаётган Элёр Ғаниев ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирча бу борада бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги фармони билан, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил этилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар