Daryo

Фото: Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Тошкент ислом институтида бўлди

Рамзан Қодировнинг отаси Аҳмад Қодиров 1982—1986 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган

1 дақиқа ўқиш67 628 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Azon.uz”

Ўзбекистонга 16 октябрь куни амалий ташриф билан келган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлди. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Azon.uz»

Институт ректори У.Ғафуров меҳмонларга таълим муассасаси фаолияти тўғрисида қисқача сўзлаб берди. 3-курс талабаси Б.Нажмиддинов ҳам талабалар номидан сўзга чиқиб, таълим жараёни ҳамда институт тарихи ҳақида маълумот берди.

Фото: «Azon.uz»

Рамзан Қодиров асосий бино, масжид хонақоҳи ва ахборот-ресурс марказини кириб кўрди. Марказдаги Меҳмонлар китобига таасуротларини ёзиб қолдирди.

Фото: «Azon.uz»

Учрашувда А.Бобомуродзода, А.Шоший каби фахрий устозлар ҳам иштирок этиб, Рамзан Қодировнинг отаси Аҳмад Қодиров тўғрисидаги хотираларни йиғилганларга сўзлаб берди.

Фото: «Azon.uz»

Маълумки, Аҳмад Қодиров 1982—1986 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. «Учрашув сўнгида меҳмонлар ва йиғилганлар эсдалик учун суратга тушди», — деб ёзади «Azon.uz».

Фото: «Azon.uz»

Аввалроқ Рамзан Қодиров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: «Azon.uz»
Фото: «Azon.uz»
Фото: «Azon.uz»

Мавзуга доир: Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар