Daryo

Ўзбекистонда 10 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилади

Ўн минг сўмлик банкнот муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарни «Дарё» нашрининг ишончли манбалари ҳам тасдиқлади

1 дақиқа ўқиш586 792 кўришлар0 изоҳ0
Markaziy bank. Foto: UzReport

Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳига Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Марказий банк томонидан ўн минг сўмлик банкнотлар чиқарилиши тўғрисидаги қарори матни акс этган сурат жойланди. Ўн минг сўмлик банкнот муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарни «Дарё» нашрининг ишончли манбалари ҳам тасдиқлади.

Марказий банк. Фото: UzReport

Суратда акс этган, 20 февралда қабул қилинган ҳужжатда Марказий банк томонидан тақдим этилган ўн минг сўмлик банкнотнинг намунаси ва дизайни маъқулланган ҳамда банкка ўн минг сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, банкнот тавсифини ОАВларда эълон қилиш юкланган.

Фото: Facebook / «Потребитель.уз»

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг март ойида Ўзбекистонда 10 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилиши ҳақида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда хабарлар тарқалган, аммо Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар