Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони украиналик Олександр Усикга қарши рингга чиқишни хоҳлаётганини маълум қилди. Бу ҳақида The Ring нашрига таяниб, “Sports.kz” хабар берди.

Жалолов бир неча ой вақт берилса, Олександр Усик ва Энтони Жошуа билан жанг қилишга тайёр бўлиши ҳақида гапирди:
Менга икки-уч ой вақт беринг. Бир оз шуғуллансам, Усик ва Энтони Жошуа билан жангга тайёр бўламан. Ўйлайманки, бу қарама-қаршиликлар мухлислар учун қизиқ бўлади. Улар ҳам мен каби Олимпия чемпионлари ҳисобланади, шунингдек профессионал боксда ҳам катта ютуқларга эришишган. Эҳтиёт бўлинг, мен йўлга чиқдим, деди Жалолов The Ring нашрига берган интервьюсида.
Баҳодир Жалолов 2021 ва 2024 йилги Олимпиадаларда олтин медални қўлга киритган. Профессионал боксда эса 14 та жангнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган. У 5 апрель куни Остонада украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши рингга чиқади.
2012 йилги Олимпия чемпиони Олександр Усик эса профессионал боксда ҳозиргача мағлубиятсиз юришини давом эттириб келмоқда (23-0) ва супер оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ (1)
Gap yuq