• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    “Она ўн марта боласини тергаса ҳам, отанинг бир марта нима қиляпсан деган гапи тош босади”. Зоир Мирзаев мактабдаги оталар мажлиси ҳақида

    Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бугунги кунда мактабларда оталар мажлиси жудаям камайиб кетаётганини, бироқ, оталар мажлиси бугунги кун учун аҳамиятли эканини айтди. Бу ҳақда у Ангрен шаҳридаги 17-мактабдаги оталар мажлисида гапирди. 

    Она ўн марта боласини тергаб, нима қиляпсан деб сўраганидан кўра, отанинг бир марта болам нима қиляпсан деб сўраши босиб кетади. Биз шунинг учун бугун оталар мажлисини чақирдик, — дейди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев. 
    Фото: Нозим Абдулла

    Вилоят раҳбари оталар мажлиси ҳақида гапирар экан, бир болага етти маҳалла ота-она деган гапни, миллий қадриятларни бола руҳиятига сингдириш лозимлигини айтди. 

    Боланинг миясида бўшлиқ пайдо бўлса, у мактабда яхши ўқимаган, фанни яхши ўзлаштирмаган бўлса, диний йўл биланми ёки дунёвий йўл биланми ёт ғоялар сингдирилади. Бўшлиқ бор жойга ёт ғоя сингади. Менга ҳозир Миллий гвардия формасини кийган бир синфнинг йигит-қизларини кўрсатишди. Болалар кўзи ёниб турибди. Уларнинг ҳар бирида ғурур бор. Форма кийганидан ғурурланяпти. Ватанга керакли одам бўлганини, Ватан ҳимоячиси эканини англаяпти. Мен бошқаларга намуна бўлишим керак деяпти, — дейди ҳоким. 

    Зоир Мирзаевнинг айтишича, боласи йўқ бўлиб қолганда ота-она унинг қаердалигини яхши билса, у бахтли ота-она ҳисобланади. 

    Фото: Нозим Абдулла
    Болангиз йўқ бўлиб қолганда, уни тополадиган жойингиз аниқ бўлса, болам китоб ўқияпти, спорт билан шуғулланяпти, теннис ўйнаяпти деб, унинг қаердалигини билсангиз, бахтли одамсиз. Лекин болангизнинг қаерга кетиши қизиқ бўлмаса, имкон қадар кетсин, уйда ўтирса кийим сўрайди, телефонга пул сўрайди, сигаретга, носга пул сўрайди десангиз у чиқиб кетади. Кўчадаги бекорчиларга қўшилади. Заҳри қотилни сотувчиларга харидор керак. Харидор ким айнан ўша бола, — дейди ҳоким.

    Вилоят ҳокими мактаб ўқитувчилари ҳақида гапирар экан, илгари ўқитувчиларга нисбатан ҳурмат бошқача бўлганини эсга олди. 

    Ўқитувчи тўйга келса, тўйхонада бирорта бола бўлмасди. Гиламнинг орқасида ўтирар эдик. Тўйхона эгасининг ҳам болалари даврада кўринмас эди. Ҳозирчи, ҳозир ўқитувчи ва ўқувчи бирга ўтирибмиз-ку. Ким қилди шуни? Ўзимиз қилдик-да. Тўхта, устозингни ҳурмат қил демадик. Ўзимиз муаллимнинг обрўсини туширдик. Ўлдирса ҳам муаллиминг ўлдирсин деган тушунча бўлиши керак. Ва болага ўша муаллимнинг айтганини қиласан деб, мактабга юбориш керак, — деди у. 
    Фото: Нозим Абдулла

    Вилоят ҳокими таклифига кўра, Ангрендаги 17-мактабда ҳар ойда бир марта оталар мажлиси чақириладиган бўлди. 
    Аввалроқ айнан шу мактаб, “Телефонсиз мактаб” ташаббусида ғолиб бўлгани учун, уларга 300 миллион сўм миқдорида мукофот пули берилгани хабар қилинганди.

    26.04.2024, 13:23   Изоҳ (0)   10418
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тўғрисини айтганнинг тилини кесадиган замон ўтди”. Зоир Мирзаев Ўзбекистон президенти наздидаги яхши раҳбар қандай бўлиши кераклигини айтди  

    01.01.2024, 20:35

    Зоир Мирзаев ҳарбий хизматга отланган, бироқ таниш-билишчилик сабаб армияга боролмаётган ёшлар билан мулоқот қилишни бошлади

    18.02.2024, 00:17

    Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 

    25.04.2024, 22:05

    Адлия вазирлиги оромгоҳ учун қимматбаҳо спиртли ичимликлар хариди юзасидан изоҳ берди

    26.04.2024, 13:03

    Қашқадарёда вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилган йигитларга жиноят иши қўзғатилди

    26.04.2024, 12:25

    Тошкентда 1,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган мактабгача таълим муассасаси аниқланди

    26.04.2024, 12:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.