Ўзбекистонда қанча бўш иш ўринлари борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумот берди.
Унга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 340 661 та бўш иш ўринлари (вакант) бор. Жорий йил 24 апрель санасига қадар 6 151 432 та меҳнат шартномалари ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказилган. Жами бўш иш ўринлари сони — 340 661 та:
- Давлат ташкилотларида - 86 543 та;
- Хусусий субектларда - 254 118 та.
Бўш иш ўринлари мавжуд корхоналар сони 129 034 тани ташкил этмоқда.
HeadHunter иш қидиришга ихтисослашган онлайн-платформаси иш берувчилар вакансияси таҳлилидан келиб чиқиб Ўзбекистонда ҳайдовчиларга бўлган талаб ортганини маълум қилди.
Изоҳ (0)