• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл Илм-фан

    Эфиопияда 2,8 млн йил олдин яшаган номаълум одам тури топилди

    Эфиопиянинг шимоли-шарқидаги Афар минтақасида олиб борилган кўп йиллик археологик тадқиқотлар давомида қадимий тошқотган тишлар топилди. Олимларнинг фаразича, бу тишлар 2,6–2,8 миллион йил аввал айнан шу ерда икки хил инсон аждоди яшаганини кўрсатади. Қизиғи шундаки, улардан бири илм-фанга ҳали номаълум бўлган янги тур бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Маълум қилинишича, 2015 йилда топилган 3 та тиш ҳомо турига мансуб бўлса, 2018–2020 йилларда аниқланган 10 та тиш австралопитек турига тегишли экани қайд этилган. Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилган. 

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Олимларнинг қайд этишича, бундай бир даврда икки хил турнинг ёнма-ён яшаганини кўрсатувчи топилмалар жуда кам учрайди. Илгари ҳомо тури (ҳозирги замонавий одам) австралопитекдан кейин пайдо бўлгани тахмин қилинарди.

    “Икки тур бир вақтда бир жойда яшаганини аниқладик. Инсон эволюцияси тўғри чизиқ эмас, балки сершох дарахтга ўхшайди”, деди тадқиқот муаллифларидан бири Кае Рид.

    Унинг таъкидлашича, айрим турлар йўқолиб кетган, бошқалари эса макон ва замонга мослашган, ҳатто баъзиларининг кейинчалик бошқа турлар билан аралашиб кетгани ҳам маълум. Машҳур “Люси” номи билан танилган австралопитек афаренсис ҳам илк одам аждодларидан биридир. Бундай одам қолдиқлари ҳам 1974 йилда Эфиопияда топилган бўлиб, инсониятнинг қадимий аждодлари тик туриб юрганини исботлаб берган эди. Янги топилган тишлар эса “Люси”дан кейинги даврда яшаган, аммо ҳозиргача номаълум бўлган янги австралопитек турига тегишли бўлиши мумкин.

    Афар минтақаси олимлар учун қадимий одамзод тарихи бўйича энг муҳим ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда қадимий тош қуроллар, турли ҳайвонлар қолдиқлари ва инсон аждодларига оид кўплаб топилмалар аниқланган. Ҳудуд геологик жиҳатдан ҳам ноёб: тектоник плиталар ҳаракати сабаб ернинг қадимий қатламлари очилиб, деярли 5 миллион йиллик тарихни ўрганиш имконини бермоқда.

    Мутахассисларнинг айтишича, ҳозирча фақат тишлар топилгани боис аниқ янги тур деб эълон қилишга эрта. Аммо кейинги қазилмалар давомида бошқа суяк қисмлари топилса, инсон эволюциясидаги энг сирли даврлардан бири — 3 миллиондан 2 миллион йилгача бўлган давр янада ойдинлашиши мумкин. Шу тариқа, Афарда топилган тишлар инсоният келиб чиқиши ҳақидаги катта саволларга жавоб излашда муҳим далил бўлиб хизмат қилмоқда.

    20 август, 15:00   Изоҳ (0)   1137
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Эфиопия#одам тури#миллион йил олдин#аниқланди#ҳомо#австралопитек

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Баҳрайн дипломатик паспорт эгалари учун визалар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 21 август, 16:00

    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

    Реклама | 21 август, 15:51

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

    Ўзбекистон | 21 август, 15:58

    Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин

    Спорт | 21 август, 15:50

    Украинадан Россиягача етиб борадиган “Фламинго” ракетаси намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 21 август, 15:50

    Инжилдан ҳам қадимий: Миср саҳроларида Мусо пайғамбар тилга олинган қайдлар топилди

    Лайфстайл | 21 август, 15:45

    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

    Реклама | 21 август, 13:32

    Навоийда бир ҳафтада учта олтин кони сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 21 август, 15:38

    Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам олади?

    Ўзбекистон | 21 август, 15:33

    “Ўтган 2 йил мобайнида тергов пайтида ИИБ биноларидан ўлик чиқмаган” — ички ишлар вазири ўринбосари

    Ўзбекистон | 21 август, 15:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.