• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда иккиламчи уй-жой нархлари бир оз ошди

    Ўзбекистонда 2024 йил август ойида кўчмас мулк бозори фаолиятида бир оз пасайиш кузатилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида қайд этилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, август ойида 22,2 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олинган, бу июль ойига нисбатан 3,5 фоизга кам бўлиб, савдолар сони 23 мингтани ташкил этган.

    Ҳудудлар кесимида кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг энг катта пасайиши Сирдарё (22,6 фоиз) ва Хоразм вилоятларида (13,2 фоиз), шунингдек Тошкент шаҳрида (9,7 фоиз) қайд этилди.

    Иккиламчи бозордаги уй жой нархлари

    Август ойида республика бўйича иккиламчи бозор уй-жой нархлари ўртача 0,7 фоиз, йиллик ҳисобда эса (ўтган йилнинг август ойига нисбатан) 9,7 фоизга ошди.

    Ҳудудлар кесимида иккиламчи бозор уй-жой нархлари сезиларли даражада Хоразм (21,4 фоиз), Сурхондарё (14,6 фоиз), Бухоро (13,4 фоиз) ва Қашқадарё (13,3 фоиз) вилоятларида кўтарилган.

    Тошкент шаҳри иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўтган икки ойдагига нисбат пасайишидан сўнг августда барқарорлашди: уй-жой нархи 0,2 фоизга кўтарилиб, бир метр квадрат учун 1128 долларни ташкил этди.

    Пойтахтнинг аксарият туманларида иккиламчи уй-жойлар нархи ўзгаришсиз қолди, фақат Миробод ва Олмазор туманларида нархлар мос равишда 1,7 фоиз ва 1,3 фоизга қимматлашди.

    Тошкентнинг яна учта туманида нархлар бир оз пасайди — Шайхонтоҳурда - 1,1 фоиз, Сергелида – 0,9 фоиз ва Чилонзорда – 0,6 фоиз. Йиллик ҳисобда Тошкентда иккиламчи уй-жойлар нархининг ўсиши 4,2 фоизни ташкил этди.

    Уй-жой ижара бозори

    2024 йил август ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархларининг ўтган икки ойдаги пасайишидан сўнг барқарорлашуви кузатилмоқда. Ижаранинг ўртача нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармаган — 1 метр квадрат учун 8,3 доллар. Солиштириш учун ижара нархлари июлда 0,6 фоизга, июнда 1,2 фоизга пасайган. Қайд этилишича, бу турли омиллар, жумладан, ижарачилар фаолиятидаги мавсумий тебранишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    Тошкент шаҳри туманлари кесимида ижара нархидаги фарқлар кескин ўзгармаган. Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқори бўлиб, ижара нархи 10 доллар атрофида. Бектемир ва Сергели туманларида ижара нархлари нисбатан арзон шаклланиб, ўртача 6 долларни ташкил этди.

    Ўтган йилнинг август ойига солиштирганда Тошкент шаҳрида ижара нархлари 7,3 фоизга пасайган. Йил давомида ижара нархининг сезиларли пасайиши Яккасарой (14,8 фоиз), Яшнобод (13,3 фоиз), Шайхонтоҳур (11,5 фоиз) ва Юнусобод (10 фоиз) туманларида кузатилди.

    Аввалроқ Тошкент шаҳрида август ойидаги уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлили эълон қилинган эди. 

    18.09.2024, 18:47   Изоҳ (0)   6293
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликларда қанча кўчмас мулк объектлари борлиги очиқланди 

    09.01.2024, 00:10

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудидан кўпроқ ипотека кредити олингани маълум қилинди 

    16.07.2024, 12:50

    Ўзбекистонда 2024 йилда 100 мингдан зиёд хонадон фойдаланишга топширилади

    17.07.2024, 12:56

    “Ўзбекистонда квартиралар етарли эмаслиги сабаб улар ҳали узоқ вақт қимматлигича қолади” — таҳлилчи

    06.09.2024, 17:53

    Тошкентда август ойида уй-жойлар учун ижара нархи ошгани маълум қилинди 

    09.09.2024, 21:43

    Меҳнат мигрантларининг ҳимояси ва ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш ЎзЛиДеП диққат марказида

    18.09.2024, 18:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

    Маданият | 10 май, 15:50

    “Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

    Дунё | 10 май, 15:20

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    Дунё | 10 май, 15:00

    Юзга нафис ялтираш берувчи хайлайтерни тўғри қўллашнинг 5 усули

    Лайфстайл | 10 май, 14:40

    Солиқ мобил иловасида салкам 11 млн одам рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.