Ўзбекистонда фуқаролар эгалигида қанча кўчмас мулк борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига жисмоний ва юридик шахслар эгалигида 8 миллион 184 005 та кўчмас мулк объектлари мавжуд. Шундан:
- якка тартибдаги турар жой объектлари — 6 миллион 244 минг 155 та;
- кўп қаватли уйлардаги квартиралар — 1 миллион 492 минг 818 та;
- нотурар жой объектлари — 601 минг 478 тани ташкил этади.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда ўсиш динамикаси республика бўйича жами 154 446 та кўчмас мулкни ташкил этади. Ўсиш динамикаси бўйича топ учталикни қуйидаги ҳудудлар эгаллади:
- Тошкент шаҳри — 24 525 та
- Қорақалпоғистон Республикаси — 15 549 та
- Хоразм вилояти — 14 811 та
Изоҳ (0)