Навоий вилоятида чорвасини боқишга тоққа борган фуқаро жарликка тушиб кетди. Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Унга кўра, Нурота тумани ҳудудидаги Оқтоғ тоғ тизмаларига фуқаро чорва молларини боқиш мақсадида бориб, жарликка тушиб кетгани ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан, зудлик билан ҳодиса жойига ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро жароҳат билан топилиб, унга психологик ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида хавфсиз жойга олиб чиқилган. Шунингдек, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.
Изоҳ (0)