Россияда Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко қидирувга берилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Россия Ички ишлар вазирлиги собиқ Украина раҳбарини мамлакат бўйлаб қидирувга берган. Вазирлик Порошенко жиноий хатти-ҳаракати учун қидирувда эканини маълум қилган.
Пётр Порошенко 2014-2019 йилларда Украина президенти сифатида фаолият юритган. Украина шарқидаги вилоятлар мустақиллик эълон қилиши ва Қримнинг Россияга ўтиши фонида Пётр Порошенконинг президентлиги зиддиятли кечгани айтилади.
4 май куни Россия Ички ишлар вазирлиги Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленскийни ҳам қидирувга берган эди. Бу тўғрисидаги хабар вазирлик маълумотлар базасида пайдо бўлган. Зеленский Россия Федерацияси Жиноят кодексининг айнан қайси моддаси бўйича қидирувга берилгани очиқланмаган.
Шунингдек, ички ишлар вазирлиги Украина собиқ мудофаа вазири ва Украина қуруқлик кучлари қўмондонини ҳам қидирувдаги шахслар рўйхатига киритган.
Изоҳ (0)