Шанба куни Пекиндаги Йизҳуанг ярим марафонида роботлар одамлар билан бирга югуришда беллашдилар.
-Kv1XKSID.avif)
Хитойлик ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган 21 та одамсимон роботлар минглаб югурувчилар билан бирга қияликлар, бурилишлар ва нотекис юзаларни ўз ичига олган 21 км масофани босиб ўтди.
Баъзи роботлар пойгани осонликча якунлаган бўлса, бошқалари эса бошиданоқ қийналгани аён эди. Роботлардан бири старт чизиғида йиқилиб, бир неча дақиқа давомида ётиб қолди. Шунга қарамай бир оз ўтгач, туриб яна давом этди.
Илгари ҳам Хитойда роботлар марафонларда қатнашган бўлса-да, бу сафар илк маротабада одамларга қарши пойгада қатнашди.
Изоҳ (0)