Ғарбий соҳилда номаълум Исроил фуқаролари БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) карвонидаги юкларнинг бир қисмини йўқ қилди.
Бу ҳақда ташкилотнинг доимий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, воқеа 1 май куни содир бўлган, юк машиналарида озиқ-овқат олиб кетилаётган бўлган.
“Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил фуқаролари конвой юкларининг бир қисмини тушириб, йўқ қилди”, — деди у.
Карвон Ғазо секторига кирганидан кейин яна бир воқеа содир бўлган.
“Ғазода БМТ объектлари томон ҳаракатланаётган юк машиналари қуролли шахслар томонидан юк тушириш учун мўлжалланмаган жойларга йўналтирилди. БМТ маҳаллий ҳукумат билан англашилмовчиликни ҳал қилган. Брача юк машиналари БМТ томонидан белгиланган жойларга етиб борди, ҳозирда юкларни тақсимлаш ишлари кетмоқда”, — деди Фархон Ҳақ.
Изоҳ (0)